Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Каттақўрғон ёғ-мой»даги давлат улуши сотувга қўйилмоқда
Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси “Каттақўрғон ёғ-мой”даги давлат улуши сотувга қўйилаётгани ҳақида маълум қилди.
Эмитентнинг фаолият соҳаси – пахта чигитини, кунгабоқар ва соя ўсимлигини қайта ишлаш (ферментация қилиш) орқали улардан озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш.
Давлат акцияларини 2019 йил 7 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади, давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 64,92 фоиз.
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 3 606 140 (уч миллион олти юз олти минг бир юз қирқ) дона оддий акция, бир дона акциянинг номинал қиймати – 3 788 (уч минг етти юз саксон саккиз) сўм.
Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 20 985,051 (йигирма минг тўққиз юз саксон беш сўм эллик бир тийин) сўм, акциялар пакетининг савдога қўйишдаги умумий бошланғич нархи – 75 675 031 813,14 (етмиш беш миллиард олти юз етмиш беш миллион ўттиз бир минг саккиз юз ўн уч сўм ўн тўрт тийин) сўм.
Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 21 041 256 632,0 (йигирма бир миллиард қирқ бир миллион икки юз эллик олти минг олти юз ўттиз икки) сўм.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026