Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мактаблардан бирининг ёнида ҳайдовчилар учун ноодатий белги ўрнатилди
Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳар кузда умумтаълим муассасалари яқинида йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган бир қатор чоралар кўради, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, пиёдалар йўлакчаларининг чизмалари янгиланади, туманлар инфратузилмаси янги йўл белгилари ва светофорлар билан бойитилади. Аммо анъанавий ёндашув билан чекланиб қолиш мумкин эмас – ўсиб келаётган авлод учун ўқув даргоҳларига олиб борадиган йўлларни хавфсиз қилиш учун янги усулларни қўллаш зарур.
Синов тариқасида Яшнобод туманидаги 166-сон умумтаълим мактабнинг ёнида ҳайдовчиларни эътиборли, эҳтиёт ва огоҳ бўлишга, ўқиш кунларида соат 7:30 дан 18:00 гача тезликни 30 км/с гача туширишга чақирувчи «Мактаб!» деб номланувчи ностандарт йўл белгиси ўрнатилди.

“Ушбу ёндашув ҳайдовчиларни масъулиятлироқ бўлишларида муҳим ўрин тутади, деган умиддамиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:20
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026
Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
19:34 / 13.04.2026