Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ Эронга Трамп ва Руҳоний учрашувини ташкил этиш таклифи билан чиқди
Фото: Pablo Martinez Monsivais, Iranian Presidency Office / AP
Вашингтон Теҳронга БМТ Бош ассамблеясининг сентябрь охирида ўтказиладиган йиғилишида АҚШ ва Эрон президентлари Дональд Трамп ва Ҳасан Руҳоний учрашувини ташкил этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Америка ҳукуматидаги манбасига таяниб Kyodo агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, учрашув тўғрисидаги таклиф Франция вакиллари орқали етказилган.
АҚШ икки давлат етакчисининг учрашуви 25 сентябрда бўлиб ўтишига умид қилмоқда, дея қайд этган манба.
Кейинги вақтда АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият кескинлашиб бормоқда. Аввалроқ АҚШ молия вазирлиги Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:38 / 01.12.2025
Трамп урушни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини “яхши” деб баҳолади
10:40 / 25.11.2025
Ливитт: Украина бўйича музокаралар давом этмоқда, лекин президентлар бу ҳафта учрашмайди
08:53 / 07.11.2025
Келгуси 10 йилда 100 млрд доллардан ортиқ: Трамп Ўзбекистон билан режаларга тўхталди
13:57 / 06.11.2025