Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айбланувчи ёки судланувчи иш юритилаётган даврдаги исталган вақтда ҳимоячидан воз кечишга ҳақли экани белгиланмоқда
Фото: parliament.gov.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят-процессуал кодексига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритилаётган даврда исталган вақтда ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имкониятлар мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади. Бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганини тасдиқлайди.
Вояга етмаган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг илтимосига кўра, қонунда белгиланган шахслар билан бир қаторда, унинг яқин қариндошларидан бири ёки ўзи ишонадиган бошқа шахс ишда қонуний вакил сифатида иштирок этишига йўл қўйилиши мумкин.
Вояга етмаганнинг қонуний вакили ўзи вакиллик қилаётган шахсга нисбатан ўтказиладиган барча процессуал ҳаракатларда қатнашади.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг бир қатор моддалари тўлдирилмоқда. Унга кўра, давлат болага нисбатан эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларини, шунингдек, улар содир этилишига сабаб бўлувчи омиллар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўради. Давлат эксплуатация ва зўравонликка учраган болаларга зарур педагогик, психологик, тиббий, юридик ёрдам кўрсатиш чораларини кўради.
Шунингдек, Жиноят процессининг иштирокчиси ҳисобланган бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари ҳам мустаҳкамланмоқда. Ушбу моддага асосан, давлат судга қадар иш юритиш ва суд муҳокамасининг ҳамма босқичларида болаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган барча процессуал ҳуқуқларига риоя этиш ҳамда улар кафолатларини таъминлаш чораларини кўради. Болага ҳар қандай руҳий ёки жисмоний таъсир ўтказиш, уни кўрсатмалар бериш ёки айбини тан олишга мажбурлаш тақиқланади.
Судга қадар иш юритиш ва суд муҳокамаси жараёнида болаларга нисбатан улар қонуний вакиллари иштирокисиз процессуал ҳаракатлар ўтказиш тақиқланади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда вояга етмаганга нисбатан процессуал ҳаракатлар унинг катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ёки бошқа вакили иштирокида ўтказилиши мумкин.
Болалар жиноятчилиги тўғрисидаги ишлар бўйича судга қадар иш юритиш ва суд муҳокамасининг барча босқичларида ҳимоячи иштироки мажбурий ҳисобланади. Бола ва унинг қонуний вакилларининг ҳимоячидан воз кечиши ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:15 / 24.12.2025
Уй-жой ва ер бўйича якуний хулоса чиқариш муддати 3 баробарга қисқариши мумкин
11:13 / 22.12.2025
Девелоперларга чеклов, улушдорларга кафолат: улушли қурилиш тартиби ўзгаради
13:16 / 15.12.2025
Тиббий жиҳозлар хавф даражасига кўра 4 синфга ажратилади: янги қоидалар
15:22 / 08.12.2025