Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгиланган тартибда сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Бўш турган давлат мулки объектларига инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, ҳужжат билан бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, жумладан, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва улар негизида янги ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш мақсади кўзланган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Қуйидагилар:
белгиланган тартибда сотиладиган давлат мулки объектларининг рўйхати;
тўғридан-тўғри шартномалар асосида “ноль” харид қийматида сотиладиган давлат мулки объектларининг рўйхати тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
икки ҳафта муддатда кўрсатилган объектларни савдога чиқариш жадвали тасдиқланишини;
бир ой муддатда ҳудудий танлов комиссиялари билан биргаликда кўрсатилган объектларнинг олди-сотди шартномалари тузилишини таъминлайди.

Мавзуга оид
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
14:15 / 30.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Ba2 даражага яхшилади. Бу нимани англатади?
17:59 / 20.06.2026