Мудофаа вазирлиги делегацияси хавфсизлик ва мудофаа бўйича «Сеул мулоқоти — 2019» халқаро форумида иштирок этди
Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икромов бошчилигидаги Мудофаа вазирлиги делегацияси хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича Жанубий Кореяда ўтказилган “Сеул мулоқоти— 2019” форумида иштирок этди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, тадбирлар давомида генерал-майор Азизбек Икромов Жанубий Корея Миллий мудофаа вазири ўринбосари Пак Чже Мин билан икки томонлама учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар минтақадаги хавфсизлик, шунингдек, келгусидаги ҳарбий соҳада ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Марказий Осиё ва Жанубий Корея мамлакатлари ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда хавфсизлик масалаларига бағишланган “Корея Республикаси — Марказий Осиё” II форумида ҳам иштирок этди.
5 сентябрь куни эса Ўзбекистон делегацияси ташрифнинг асосий мақсади бўлган — “Сеул мулоқоти—2019” анжуманида иштирок этди. Мазкур анжуман Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирининг раислиги остида ўтди.
Шу куннинг ўзида Миллий мудофаа университети раҳбарияти билан ҳам учрашув ташкил этди. Томонлар ҳарбий таълим борасидаги ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилди. Учрашув якунига кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳамда Корея Республикаси Миллий мудофаа университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ташриф якунида Мудофаа вазирлиги делегацияси Корея ҳарбий академиясида бўлиб, икки мамлакат ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни олиб боришга оид ҳужжатни имзолади.
Мавзуга оид
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 29.10.2024
РФ Мудофаа вазирлиги алоқа бошқармаси собиқ бошлиғи пора учун ҳибсга олинди
08:40 / 29.10.2024