Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг мамлакатимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Жумладан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан хориждан учиб келган фуқаро А.Н. белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ушбу шахс божхона юк декларациясида кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан сумкасига яширган ҳолда умумий қиймати тахминан 90 миллион сўмлик 410 дона турли дори воситаларини яширинча олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир фуқаро У.М.нинг ҳам хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва фуқаро божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув жараёнида унинг юклари орасидан қиймати 28 миллион сўмга тенг бўлган 295 дона дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
10:12 / 28.01.2026