Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий давлатга ишга юборишни айтиб, пулларини ўзлаштирган шахслар ушланди
2019 йил 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳар ИИБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, унда 2018 йил август-декабрь ойларида Интизор кўчасида яшовчи 21 ёшли У.А. ва М.Ибрагимов кўчасида яшовчи 38 ёшли Л.Ғ. исмли аёл Тайлоқ туманида яшовчи 34 ёшли М.Р. исмли аёлни Исроил давлатига ишлаш учун юборишни ваъда берган.
Ҳужжатларда бу шахслар ушбу фуқародан алдов йўли билан 8 000 АҚШ доллари пулларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, У.А. ва Л.Ғ. ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:21 / 09.04.2026
Самарқанддаги қурилишда ишчини тупроқ босиб қолди
14:02 / 08.04.2026
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026