Жаҳон | 22:25 / 06.09.2019
9878
1 дақиқада ўқилади

Зеленский 12 россияликни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади

Фото: Reuters

Украинада судланган 12 россиялик афв этилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлигига украиналик адвокат Валентин Рибин маълум қилди. 

Таъкидланишича, афв этилган россияликлар жазони ўташ жойларидан Россия билан маҳкумларни алмашишда иштирок этаётган шахсларни йиғиш жойига етказилган. 

Рибиннинг таъкидлашича, рўйхатда бўлган бир россиялик ҳануз белгиланган жойга етказилмаган ҳамда унинг афв этилиши ҳақида фармон йўқ. “Бу 15 йилга жазоланган Руслан Гаджиев. У рўйхатда бор эди, бироқ маҳкумларни алмашиш жойига етказилмаган. Фикримча, Украина уни бермоқчи эмас”, деб таъкидлаб ўтган Рибин.

Адвокатнинг айтишича, Гаджиевни беришдан бош тортиш маҳкумларни алмашиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин. 

Аввалроқ Россия ва Украина ўзаро ушлаб турилган маҳкумларни алмашишга келишиб олгани маълум қилинганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид