Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исломобод Ҳиндистон президентининг самолёти Покистон устидан учиб ўтишига рухсат бермади
Исломобод Нью-Деҳлининг Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинднинг самолёти Покистон ҳаво сарҳади орқали учиб ўтиши тўғрисидаги сўровига рад жавобини берди. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийга таяниб Agence France-Presse (AFP) хабар берди.
"Биз бу қарорни Ҳиндистоннинг хатти-ҳаракатларига асосланиб қабул қилдик", - Қурайшийнинг сўзларини келтиради агентлик.
Унинг қайд этишича, Ҳиндистон Исломободдан якшанба куни Исландияга ташриф билан борадиган Ковинднинг самолёти парвози учун Покистон ҳаво кенгликларидан фойдаланишни сўраган. Исломобод рад жавобини берган.
Август охирларида Покистон бош вазири Имрон Хон Ҳиндистон учун мамлакат ҳаво сарҳади бутунлай ёпилиши мумкинлигини билдирганди.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026