Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Президенти Албаниядан узр сўради
Франция Президенти Эммануэл Макрон Албания бош вазири Эди Рамадан Франция – Албания ўйинидан олдин мадҳия билан боғлиқ бўлган воқеа учун узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, ташкилотчиларнинг хатоси туфайли Албания мадҳияси ўрнига Андорра мадҳияси янгради. Устига-устак стадион сухандони хато қилганини айтиб, Арманистондан (Албания ўрнига) узр сўради.
«Президент Макрон Франция футбол федерацияси миллий мадҳиямизни қўйишда йўл қўйган хатоси, назоратсизлиги учун самимий узр сўради.
Буни «қабул қилиб бўлмайдиган хато» деб атаб, футболчиларимизнинг муносабатини тўғри баҳолади ва узрини етказиб қўйишимни сўради», – деб ёзади Рама «твиттер»ида .
Мавзуга оид
09:30
Испанияда Франция терма жамоаси ҳақидаги баёнот ортидан сиёсий можаро авж олди
21:45 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
08:43 / 09.07.2026
Павел Дуров Парижда яна сўроқ қилинди
09:25 / 03.07.2026