Жаҳон | 15:44 / 08.09.2019
9782
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгдаги намойишчилар АҚШ бош консулхонасига петиция тақдим этишди

Фото: Reuters

Ҳонгконгда якшанба куни бўлиб ўтган намойишларда намойишчилар АҚШ мадҳиясини куйлаган ва шаҳарни Пекин назоратидан озод қилиш сўраб ёзилган плакатлар кўтарган ҳолда Америка бош консулхонасига келишди ва дипломатларга петиция тақдим этишди.

Хабар қилинишича, намойиш тинч ўтган, полиция вазиятни шунчаки кузатиб турган.

Бир кун аввалги намойишларда полиция билан тўқнашувлар юз берган, бир неча киши жароҳатланиб касалхонага ётқизилганди.

Ҳонгконг маъмурияти намойишларга сабаб бўлган экстрадиция тўғрисидаги қонунни қабул қилишдан воз кечганлигини маълум қилган бўлса-да, норозилик намойишлари тўхтамаяпти.

Эндиликда полициянинг намойишларда қатнашганларга куч ишлатганлиги бўйича мустақил тергов ишлари ўтказиш ва қўлга олинган барча намойишчилар қўйиб юборилишини талаб қилишмоқда.

Мавзуга оид