Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбeкистонга Грузия ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация келади
10 сентябрь куни Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Вазирлар Маҳкамасида ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Мазкур музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техник, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Грузия делегацияси Ўзбекистон ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган тадбирларда ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026