Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видич: «Гвардиола Мессини ўзгартирди ва янада кучли ўйинчига айлантирди»
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Неманя Видич «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Пеп Гвардиола қўл остида ўсишга эришганини айтди.
«Гвардиола Мессини ўзгартирди. Аввал у ўнг қанотда ўйнарди ва марказга томон кириб келарди.
Гвариола уни марказга қўйди ва янада зўр ўйинчига айлантирди. Бутун жамоа унга ўйнашни бошлади. У қанотлардаги вингерлар билан бир вақтда ҳимоячиларга ҳужум қиларди. Мен унга қарши икки марта ўйнаганман, иккаласида ҳам ютқазганмиз. «Барселона» «МЮ»дан кучли бўлганини айтиш, қабул қилиш қийин.
Бизда 2009 йили ажойиб жамоа бор эди. Биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Биз амалдаги Чемпионлар Лигаси ғолиби эдик. «Барселона» ҳам биздан қўрқарди. Римдаги ғалаба уларга ўзларига бўлган ишончни берди», – дейди Видич Тhe Аthletic'га берган интервьюсида.
Мавзуга оид
18:17 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
14:27 / 27.02.2025
Гвардиола Ҳусановни мақтади: «У фақат футбол ҳақида ўйлайди. Суҳбатлашсангиз фақат кулиб туради, клубда ҳамма уни яхши кўради»
01:58 / 26.01.2025
Гвардиола Ҳусановнинг дебюти ҳақида: «Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин, у ҳали ёш ва албатта ўрганади»
00:27 / 25.01.2025