«Ҳусанов аллақачон мослашган» – Гвардиола Абдуқодирни «Челси»га қарши ўйинга тайёр деб ҳисобламоқда

Фото: Getty Images
Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»нинг «Челси»га қарши шанба кунги учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, Абдуқодир Ҳусанов ва жамоанинг қолган янги ўйинчилари ҳақида фикрини билдирди.
Испаниялик мутахассис таркибдаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда «Сити»нинг учала янги ўйинчиси ҳам «Челси»га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олишини тасдиқлади.
«Витор Рейс ёш, унинг катта потенциали бор, аммо ҳали унга вақт керак. Абдуқодир Ҳусанов эса аллақачон мослашишга улгурган, у француз лигасида бақувват ва тезкор ўйинчиларга қарши ўйнаган. Омар Мармуш сўнгги машғулотимизда қатнашди ва ўйлайманки, у ҳам тезда мослашади», - деди Пеп.
«Манчестер Сити» устози журналистлар саволларига жавоб қайтараркан, жароҳатлар сабабли таркибда ўйинчиларнинг етишмаётгани ва янги ўйинчиларнинг ёрдамидан умид қилаётганини билдирди.
«Албатта, бу ўйинда янги ўйинчилар ёрдам бериши мумкин, улар айнан шу мақсадда таклиф этилган. «Челси»га қарши ўйин учун менда фақат битта марказий ҳимоячи бор. [Абдуқодир] Ҳусановни ҳам ҳисобласак, менда яна бир ҳимоячи бўлади, «Брюгге»га қарши ўйингача эса ҳимоячилар кўпроқ бўлиши мумкин.
Рубен Диаш ва Доку жароҳати сабабли ёрдам бера олмайди. Ўйинларимиз кўплигини инобатга олган ҳолда, катта таркибга эга бўлиш биз учун муҳим.
Пеп Гвардиола матбуот анжуманида «Манчестер Сити» учун кейинги икки ўйиннинг муҳимлигини ҳам баҳолади. 25 январда «Манчестер Сити» АПЛда «Челси»га қарши, 29 январда эса ЕЧЛда «Брюгге»га қарши ўйнайди.
«Бунгача бизда катта муаммолар бўлишига қарамай, АПЛ турнир жадвалида «Челси» билан ёнма-ён турибмиз. Бу жуда муҳим ҳафта бўлади. Келгуси икки ўйин биз учун финалга тенгдир. Мухлислар қўллаб-қувватлаши эвазига бу тўсиқлардан муваффақиятли ўтамиз, деб умид қиламан», – дейди «Манчестер Сити» бош мураббийи.
Маълумот учун, АПЛ 23-тури доирасидаги «Ман Сити» ва «Челси» учрашуви 25 январ, шанба куни соат 22:30да бошланади. Манчестер клуби 38 очко билан 5-ўринда, Лондон жамоаси эса 40 очко билан 4-поғонадан жой олган. ЕЧЛ гуруҳ босқич сўнгги турида эса «Сити» «Брюгге»ни мағлуб этибгина кейинги босқичга йўлланма олиши мумкин.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди

13:36 / 29.06.2025
Йилнинг энг узун ўйини: «Челси» ва «Бенфика» баҳси бошланганидан 4,5 соат ўтиб якунланди

11:59 / 27.06.2025
Винисиус «Реал»ни биринчи ўринда олиб чиқди, «Сити» «Ювентус»га 5 та гол урди

10:10 / 23.06.2025