Гвардиола Ҳусановнинг дебюти ҳақида: «Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин, у ҳали ёш ва албатта ўрганади»
«Манчестер Сити» - «Челси» (3:1) ўйинидан кейин Sky Sports эфирида Пеп Гвардиоладан Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ва 3-дақиқадаги голга сабаб бўлган хатоси ҳақида сўрашгач, испаниялик мураббий ёш шогирдини қўллаб-қувватлади.
«У инглиз тилида гапирмайди, шунинг учун биз Абдуқодир билан ҳали тўғридан-тўғри мулоқот қилолмаяпмиз. Эҳтимол, у билан гаплашиш учун ўзбек ёки рус тилини ўрганишимга тўғри келар. Унда ҳаммаси жойида бўлади. У ҳали фақат битта ёки иккита машғулотда қатнашди, холос. Мен Чемпионлар лигасидаги муҳим ўйинни инобатга олган ҳолда, Жон Стоунзни жароҳатидан кейин майдонга тушириб таваккал қилишни истамагандим.
Жамоада футболчиларнинг бирдамлиги жуда муҳим – бугун шуни кўрдик. Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин. Мухлислар ҳамиша янги футболчиларни қўллаб-қувватлайдилар. У ҳали жуда ёш ва у албатта ўрганади» – деди «Манчестер Сити» бош мураббийи Sky Sports эфирида.
Испаниялик мураббий BBC эфирида ҳам Ҳусанов ҳақида тўхталди.
«У учун бу осон эмас. Тушунинг, у битта машғулот ўтказди ва шундан кейин Жексон, Палмер, Мадуэке, Санчо каби ўйинчиларга қарши майдонга тушди.
Биз ёш футболчини сотиб олганимизда, бундай ҳолатлар жараённинг бир қисми бўлишини билганмиз. У ўрганади. Бундай вазиятлар энг яхши сабоқ бўла олади», - деди Гвардиола Абдуқодир ҳақида.
Маълумот учун, ушбу баҳсда Абдуқодир 54-дақиқагача ҳаракат қилди ва сариқ карточкаси сабабли Гвардиола томонидан захирага олинди. «Сити» навбатдаги учрашувни ЕЧЛ гуруҳ босқич сўнгги тури доирасида «Брюгге»га қарши ўтказади. 29 январ кунги баҳсда «шаҳарликлар» кейинги босқичга чиқиши учун фақат ғалаба қаноатлантиради.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонада инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотаётган шахс ушланди
Жамият | 14:36
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
Мавзуга оид

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

10:50 / 09.03.2025
«Сити» муҳим ўйинда ютқазди, «Барселона»да фожиа. Кун ўйинлари

21:50 / 06.03.2025
Абдуқодир Ҳусанов – «Манчестер Сити»нинг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинди

15:21 / 02.03.2025