Лукашенко Минскни АҚШ пойтахти қилишни таклиф қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко 2021 йилда кейинги Европа-АҚШ енгил атлетика ўйинларини ҳам Минскда ўтказишни таклиф қилди ва ўйинлар вақтига Минск АҚШ пойтахтига айланишини айтди.
Навбатга кўра, Европа ва АҚШ ўртасидаги кейинги ўйинлар АҚШда ўтиши керак. Бироқ Лукашенконинг таъкидлашича, 2021 йилда АҚШда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, қоидаларга кўра эса бир йилда бир давлатда ушбу икки мусобақани ўтказиш мумкин эмас.
“Икки йилдан кейин, агар бизга топширсангиз, биз бундай учрашувни янада юқори даражада ўтказамиз. Мен сизга ваъда бераман, Минск 2 йилдан кейин АҚШ пойтахтига айланади”, деб мурожат қилган Лукашенко енгил атлетика федерациялари раҳбарларига.
Беларусь президенти ўз таклифини тушунтириб берган.
“Сиз бизни гўёки Американи қўшиб олмоқчи бўлаётганликда гумон қилмаслигингиз учун тушунтираман: агар бизга ишониб топширсангиз, мусобақа кунлари Минск АҚШ пойтахти бўлади, чунки учрашувни АҚШ ўтказиши керак”, деб ўз таклифига ойдинлик киритган Лукашенко.
Беларусь раҳбари бу борада 2020 йилда ҳам президентлик сайловларида ғолиб бўладиган Дональд Трамп билан келиша олишини таъкидлаб ўтган.
Ҳозирда Минскда Европа ва АҚШ ўртасида енгил атлетика ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024