Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорнинг 1 млрд. сўмдан зиёд ҳақлари ундириб берилди
МИБ маълумотига кўра, 6 август куни Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти Олтинкўл туман бўлимига “Parvoz Xumo Ravnaq Trans” МЧЖ фойдасига қарздор корхонадан қарз ундириш билан боғлиқ Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 4 августдаги ижро варақаси келиб тушган.
МИБ мазкур ижро ҳужжати бўйича ўзининг қонуний ҳаракатларини амалга оширган.
Қарздор ҳисоб рақамига 2019 йил 20 августда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига кўра инкасса топшириқномаси ҳамда ундирувни қарздорнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, банк муассасасига юборган.
Қарздор корхона директори ёзма аризасига кўра қарзни тўлаш учун ижро ҳаракатлари 10 кун муддатга кечиктирилган.
Жорий йил 4 сентябрь куни ижро ҳужжатларида ундирилиши кўрсатилган жами 1 млрд. 484 млн. 67 минг сўм маблағ ундирувчи “Parvoz Xumo Ravnaq Trans” МЧЖга тўлиқ ундирилиши таъминланган.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026