Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ҳонгконг бўйича баёнот сабабли Германияга кескин норозилик билдирди
Хитой ҳукумати Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мааснинг Ҳонгконг бўйича позициясини номақбул деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин маълум қилди.
"Хитой томони Германия ҳукумати ҳонгконглик радикалларга ГФРга ташриф буюришга рухсат бергани учун кескин норозилик билдиради. Бунинг устига, аниқланишича, Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас улар билан мулоқот қилган. Биз бу ҳолат бўйича қатъий норозилик билдирамиз. Бу борада Берлинга кескин мурожаат йўлланди", - деди у.
Дипломат Ҳонгконг ишларига ҳар қандай кўринишдаги аралашиш ХХР суверенитетига тажовуз деб баҳоланишини таъкидлади.
Маас 30 август куни Евроиттифоқнинг 28 давлати ташқи ишлар вазирлари норасмий учрашувида Ҳонгконг аҳолиси намойишлар ўтказиш ва ўз фикрини шу тарзда ифодалаш ҳуқуқига эга эканлигини айтганди.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
15:06 / 04.05.2026