Ўзбекистон | 23:35 / 10.09.2019
3752
2 дақиқада ўқилади

Хитой-Ўзбекистон туристик компаниялари сайёҳлар оқимини ошириш борасида фикр алмашди

Бугун, 10 сентябрь куни, Hyatt Regency меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан икки мамлакат туристик салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди.

 10–20 сентябрь кунлари «Ажойиб Хитой, серқирра Ўзбекистон» маданий ҳафталиги доирасида ўтказилаётган ушбу анжуманда, шунингдек, икки мамлакат ҳамда қозоғистонлик тур-операторлар Б2Б форматида муҳокамалар ўтказилди. Анжуманда ХХР маданият ва туризм вазирлиги вакили Ван Шулин туризмни юқори босқичга кўтариш учун қандай амалий ҳаракатлар қилиниши зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

«Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун соҳа мутахассислари квалификацияси доимий равишда ошириб борилиши керак. Шу билан бирга, туристлар хавфсизлиги, туристлар учун маълумот марказлари фаолияти янада такомиллаштирилиши керак. Биоҳожатхоналар қурилишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир».

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Йиғилишда хитойлик тур-операторлар ўз фаолиятлари ҳақида маъруза қилишди. Ўзбекистонга Хитойдан ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини ошириш бўйича таклифлар беришди. Жумладан, хитой тилини биладиган гид-таржимонлар сони ва сифатини ошириш, кафолатли суғуртани жорий этиш ва бошқа фикрлар ўзаро муҳокама этилди. 

Мавзуга оид