Ўзбекистон | 10:23 / 11.09.2019
2938
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Халқаро Қизил хоч қўмитаси делегацияси билан учрашди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро Қизил хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Европа ва Марказий Осиёда Операцион фаолият минтақавий бошқармаси директори Мартин Шюпп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТИВ хабарига кўра, учрашувда кенг қамровли йўналишлардаги, хусусан халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини жорий қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва мудофаа ходимлари малакасини ошириш, фавқулодда ҳолатларга, жумладан соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазиятларга жавоб қайтариш механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Ўзбекистонда ХҚХҚ билан муносабатларнинг ривожланиш динамикаси ижобий баҳоланаётгани таъкидланди. Ўтган йили мамлакат ҳукумати ва ХҚХҚ ўртасида «Ўзбекистон ҳудудида ХҚХҚ ва унинг минтақавий ваколатхонаси мақоми тўғрисида»ги шартнома имзоланганлигининг 25 йиллигини тантанали нишонланди.

Суҳбатда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Музокараларда ХҚХҚнинг Тошкент шаҳридаги Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Жан-Жером Касабянка иштирок этди.

Мавзуга оид