Индонезиянинг собиқ президенти Юсуф Ҳабибий вафот этди
Индонезиянинг собиқ президенти Бухоруддин Юсуф Ҳабибий 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Jakarta Post нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Ҳабибий 9 сентябрда тўсатдан саломатлиги ёмонлашгандан кейин Жакартадаги ҳарбий госпиталнинг жонлантириш бўлимида қолаётганди.
Собиқ президентнинг вафоти ҳақида Instagram’да унинг қариндоши, қўшиқчи Мелани Субоно маълум қилган.
“Индонезияни яхшироқ қилганингиз, мени таслим бўлмасликка ўргатганингиз учун раҳмат”, деб ёзган Субоно.
Индонезиянинг учинчи президенти бўлган Бухоруддин Юсуф Ҳабибий Германияда техник таълим олган, 1978 йилдан бошлаб мамлакатнинг технологиялар ва тадқиқотлар вазирлигини 20 йил давомида бошқарган. 1998 йил майда президент Ҳожи Муҳаммад Сухартонинг истеъфосидан кейин президент лавозимини эгаллаган ва парламент янги президентни сайлагунча, яъни 1999 йил октябригача ушбу лавозимда қолган.
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024