Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов АҚШ мудофаа вазири вакили билан музокара ўтказди
11 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган АҚШ мудофаа вазирининг Ҳинд ва Тинч океанлари минтақасида хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Рендал Шрайверни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларга доир масалалар, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
“Томонлар Ўзбекистон-АҚШ кўп қиррали ҳамкорлигининг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этдилар”, дейилади хабарда.
Учрашувда минтақавий хавфсизликни таъминлаш, хусусан, афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш масалаларига, шунингдек, Марказий Осиёдаги иқтисодий муносабатларга Афғонистонни жалб этиш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026