ХТВ тизимидаги мактабларда бюджет қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирлари натижаларида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида бюджет маблағларини сарфланишида тизимли равишда бюджет қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги айрим умумтаълим мактабларида 2018 йилда ва 2019 йилнинг ўтган даврида умуман ишламаган фуқаролар номига иш ҳақи ҳисоблаш ва иш ҳақи тўлов қайдномаларининг жамига қўшиб ёзиб ўзлаштириш йўли билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисида низом» ва «Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низом» талабларига риоя қилинмасдан жами 633,8 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ноқонуний харажатга чиқарилишига йўл қўйилган.
Жумладан, 2018 йилда ва 2019 йилнинг январь-февраль ойларида Деҳқонобод туман халқ таълими бўлими ҳисобчиси томонидан тумандаги 8-сонли (24,7 млн сўм), 9-сонли (15,1 млн сўм), 30-сонли (42,7 млн сўм), 39-сонли (27,8 млн сўм) ва 88-сонли (29,3 млн сўм) умумтаълим мактабларда умуман ишламаган 7 нафар қариндошлари номига иш ҳақи ҳисобланиб, жами 139,6 млн сўм бюджет маблағлари ноқонуний харажатга чиқарилган.
Шунингдек, тумандаги 8-сонли (5,8 млн сўм), 9-сонли (12,2 млн сўм) ва 30-сонли (2,8 млн сўм) умумтаълим мактабларда бюджет маблағлари иш ҳақи тўлов қайдномаларининг жамига қўшиб ёзиш йўли билан ўзлаштирилиб, жами 20,8 млн сўм камомадга йўл қўйилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисида низом» ва «Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низом» талабларига риоя қилинмасдан тумандаги 52-сонли (195,1 млн сўм), 82-сонли (143 млн сўм) ва 84-сонли (135,3 млн сўм) умумтаълим мактабларда бюджет маблағлари ҳисобидан мактаб махсус комиссиясининг қарорисиз ва мактаб директорининг буруғисиз ва бошқа асословчи ҳужжатларсиз жами 473,4 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш, мукофот ва моддий ёрдам пуллари ошиқча тўланишига йўл қўйилган.
Деҳқонобод туманидаги ушбу умумтаълим мактабларида ўтказилган назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилди.
Мавзуга оид
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
12:10 / 20.10.2024
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin ва олтин нархи кескин қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
20:06 / 18.10.2024
Ўзбекистон молия тизими учун қандай хатарлар бор?
13:37 / 06.09.2024