«Ангрен-Олмаота», «Чирчиқ-Олмаота», «Чирчиқ-Чимкент» йўналишларида автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги қошидаги “Uzautotrans service” МЧЖ қўшни Қозоғистон Республикасининг турли шаҳарларига сафарга отланаётган Тошкент вилояти туманлари аҳолисига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 13 сентябрь кунидан эътиборан “Ангрен-Олмаота”, “Чирчиқ-Олмаота”, “Чирчиқ-Чимкент” халқаро йўналишларида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади.
Йўналиш масофаси 918 км бўлган “Ангрен-Олмаота” йўналишида чипта нархи 120 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, автобуслар Ангрендан соат 16:00, 17:00, 18:00 да ҳаракатланишни бошлайди.
“Чирчиқ-Олмаота” йўналишида эса йўл кира ҳаққи 100 000 сўм этиб белгиланган. Мазкур йўналиш масофаси 818 км.ни ташкил этади. Автобуслар Чирчиқ автостанциясидан соат 17:00 ва 18:00 да йўлга чиқади.
“Чирчиқ-Чимкент” йўналиши бўйлаб эса автобуслар ҳар куни соат 09:00, 11:00, 13:00, 15:00,17:00 да Чирчиқ автостанциясидан ҳаракатланишни бошлайди. Ушбу йўналишда йўл кира ҳаққи 35 000 сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, 13 сентябрь кунидан бошлаб “Uzautotrans service” корхонаси томонидан “Тошкент-Шаҳрисабз” йўналишида ҳам мунтазам қатновлар йўлга қўйилади. Масофаси 387,9 км бўлган мазкур йўналишда чипта нархи 54 000 сўм этиб белгиланган. Автобус “Тошкент” автовокзалидан соат 11:50 да жўнаб кетади. Шаҳрисабздан эса соат 09:30 Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
15:30 / 13.11.2024