Жамият | 12:05 / 12.09.2019
7271
2 дақиқада ўқилади

Чилонзор туманида содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 6 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 3 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда. Ёнғинларда 1 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 11 сентябрь куни соат 18:26да, Чилонзор тумани, 19-даҳа 31-уй 8-хонадонда ўрин кўрпа ва диван 3 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 26 кв.м. майдони сақланиб қолинган. 

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 18:34да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:46да бартараф этилган. Ёнғин сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин этилмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғинда 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

12 сентябрь куни соат 02:34да, Юнусобод тумани, Бодомзор 10-тор кўчаси 3а-уйнинг ички ва том қисми 120 кв.м. майдонида ёниб, ёнғинни тарқалиши оқибатида қўшни хонадонларнинг том қисмлари жами 40 кв.м. майдонида зарар кўрган. Ёнғиндан уйларнинг 590 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. 

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 02:39да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:07да қуршаб олиниб, соат 03:19да бартараф этилган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. 

Мавзуга оид