Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google Францияга 1 млрд еврога яқин жарима тўлайди
Американинг Google корпорацияси Франция ҳукуматининг солиқ бўйича эътирозларини бажариш учун жами 965 млн евро тўлайди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди. Ушбу тўлов Францияда компанияга нисбатан тўрт йилдан буён давом этиб келаётган баҳсга якун ясаши кутилмоқда.
Пайшанба куни Франция прокуратураси Google Франциядаги солиқларнинг тўланмаган қисми бўйича даъвони қондириш учун 500 млн евро жарима тўлашга рози бўлганини маълум қилди.
Google шунингдек, илгари тўланмаган солиқ даври учун қўшимча 465 млн евро тўлашини маълум қилган.
Франция ҳукумати бош қароргоҳи Дублинда бўлган Google компаниясини Франциядаги фаолияти учун олинган даромадлар учун солиқнинг катта қисмини Ирландияда тўлаганликда айблаганди.
Сентябрь бошида Google интернетда болаларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузгани учун АҚШ ҳукуматига 170 млн доллар жарима тўлаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
09:05 / 25.04.2026
Франция океан устида энг қиммат йўлни қурмоқда
09:59 / 24.04.2026
Франция ядровий “соябони”ни НАТО шарқий қанотига кенгайтириши мумкин
10:10 / 21.04.2026