Жаҳон | 16:35 / 12.09.2019
6057
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Хитойнинг ҳарбийлар билан алоқадор компаниялари рўйхатини тузмоқда

Фото: Deng Hua / Xinhua via ZUMA Wire / ТАСС

АҚШ мудофаа вазирлиги стратегик муҳим технологиялар Хитойга чиқиб кетишининг олдини олиш учун ушбу давлатнинг ҳарбийлар билан алоқадор компаниялари рўйхатини тузмоқда. Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар берди.

Газета манбасининг сўзларига кўра, Пентагон "мудофаа етказмалари миллий тизимига зарар етиш хавфини камайтириш мақсадида Хитой халқ озодлик армияси билан бевосита ёки билвосита алоқадор компания ва ташкилотларни аниқлашга ҳаракат қилмоқда".

Нашрнинг қайд этишича, бундай рўйхат ҳукуматга Хитой томонидан бўладиган эҳтимолий таҳдидларни пасайтириш имконини беради.  

Америка қурол етказиб бериш тизими хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар Хитойнинг икки томонлама аҳамиятга эга технологияларни қўлга киритиш учун ҳаракатлари кучайганлиги сабабли кўрилмоқда, деб таъкидлайди Financial Times.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид