Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига экологик нормативларни тасдиқлаш ваколати берилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасининг (Экологик нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш) иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилди.
15-модда иккинчи қисмининг амалдаги таҳририга кўра, экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўз ваколатларига мувофиқ тасдиқланади.
Мавзуга оид
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
18:27 / 30.12.2025
Қозоғистонда ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини тақиқловчи қонун имзоланди
10:20 / 26.12.2025
2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинди
19:50 / 19.12.2025