Саудиялик малика 10 ойлик шартли қамоқ жазоси олди
Париж суди Саудия Арабистони подшоҳи Салмоннинг қизи ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг синглиси Ҳасса бинт Салмонни 10 ойлик шартли қамоқ жазоси ва 10 минг евро жаримага тортди. Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, малика Франция фуқаросини зўравонлик билан вақтинчалик озодликдан маҳрум қилишда шерик деб тан олинган.
Бундан ташқари, маликанинг тансоқчиси ҳам 8 ойлик шартли қамоқ жазоси ва 5 минг евро жаримага тортилган.
Маликанинг ўзи ҳукм чиқарилишида иштирок этмаган.
Гап 2016 йилда маликанинг Париждаги қароргоҳида юз берган воқеа ҳақида бормоқда. Воқеа маликанинг уйига хизмат кўрсатувчи техник уйнинг юқори қаватларидан бирида эшикни бўяётганда юз берган. Ишчи у ердан маликанинг хонасига раковина синиб қолгани сабабли чақиртирилган. У таъмирлаш ишларига киришиш олдидан ваннахонада ўз телефонига бир нечта суратлар олган. Таъкидланишича, Францияда бу одатий жараён ҳисобланади.
Бироқ суратлари матбуотда эълон қилинмаслиги билан танилган малика ишчини айнан уни суратга олмоқчи бўлганликда айблаган. Шундан кейин у ўзининг тансоқчиси Рани Саидийни ишчи билан гаплашиб қўйиш учун чақиртирган. Тансоқчи ишчини қўрқитиб, уни дўппослашга тушган. Ишчи 15 дақиқача шундай қийналгач, тиз чўкиб, маликанинг туфлисини ўпишга мажбур қилинган.
Терговнинг аниқлашича, буларнинг барчаси маликанинг буйруғи билан амалга оширилган. Унга нисбатан 2017 йил декабрда ҳибсга олиш ордери берилган.
Экспертиза жабрланувчининг юзида ва билагида мўматалоқ изларини аниқлаган. Ишчининг судда таъкидлашича, малика воқеа вақтида “Бу итни ўлдир, у яшашга ҳақли эмас!” деб бақирган.
Мавзуга оид
01:31 / 20.02.2021
БМТ БААдан Дубай маликаси тириклигининг исботини келтиришни талаб қилди
23:28 / 16.08.2019
Нидерландия маликаси Кристина вафот этди
00:45 / 10.07.2019
Парижда Саудия Арабистони подшоҳи қизи устидан суд иши бошланди
15:50 / 08.02.2019