Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд бош вазирлигига қиролнинг опаси номзоди илгари сурилмоқда
Фото: Athit Perawongmetha / Reuters
Таиланд мухолифати мамлакат бош вазирлигига қирол Махи Вачиралонгкорннинг опаси номзодини илгари сурди, деб хабар берди The Guardian.
«Тхаи Ракса Чат» партияси 67 ёшли малика Убол Ратану ҳукумат раҳбарлиги ўрни учун курашга киришганини тасдиқлади. У ҳукумат лавозими учун номзоди кўрсатилган илк қироллик оиласи аъзосига айланди. Агарда унинг номзоди тасдиқланса, малика ҳозирги бош вазир, 2014 йилги давлат тўнтаришидан сўнг ҳукумат тепасига келган собиқ ҳарбий Праютом Чан-Оча билан курашишига тўғри келади.
Партиядагиларнинг қайд этишича, Убол Ратана таиландликларнинг бугунги ҳаётидан жиддий ташвишда ва уларга ёрдам бериш ниятида.
Убол Ратана — марҳум қирол Пхумипон Адульядет ва қиролича Сирикитнинг тўнғич фарзанди. У 1972 йилда америкалик фуқарога турмушга чиққан ва расмий қироллик унвонидан воз кечган. Аёл 1998 йилда турмушидан ажрашган ва 2001 йилда фарзандлари билан ватанига қайтган.
Бош вазирликка сайлов 24 мартда бўлиб ўтиши мўлжалланган.
Мавзуга оид
14:35 / 26.01.2026
Мянмада ҳарбий хунта ташкил этган сайловлар якунланди
13:50 / 14.01.2026
Таиландда поезд устига қурилиш крани қулади: ўнлаб қурбонлар бор
13:56 / 13.01.2026
Пхукетда катер кема билан тўқнашиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди
19:21 / 01.01.2026