Парижда Саудия Арабистони подшоҳи қизи устидан суд иши бошланди
Париж суди Саудия Арабистони подшоҳи Салмоннинг қизи Ҳасса бинт Салмон ва унинг тансоқчиси Рани Саудий иши бўйича суд жараёнини бошлади. Уларнинг иккиси 2016 йилда подшоҳнинг қизи уйида таъмирлаш ишларини бажарган мисрлик Ашраф Идни таҳқирлашда айбланмоқда.
BBC News телеканали маълумотларига кўра, малика ва жабрланувчи суд мажлисига келмаган.
Судьялар олдида фақатгина маликанинг тансоқчиси жавоб берган. Маликанинг адвокатлари уни ғамхўр, камтарин ва одобли аёл сифатида таърифлашган ва мисрлик ишчини туҳмат қилаётганликда айблашган. Тансоқчи ҳам ўз айбини тан олмаган.
Мисрликнинг айтишича, у маликанинг ваннахонасини суратга олаётганда малика бунинг устидан чиқиб қолиб, тансоқчисига уни калтаклашни буюрган. Тансоқчи ишчини калтаклаб, уни боғлаб, маликанинг оёқларини ўпишга мажбур қилган. Ишчининг айтишича, у ваннахонада ишларни бошлашдан олдин у ердаги буюмларнинг жойини суратда муҳрламоқчи бўлган. Бироқ малика ишчига ишонмай, уни ҳақоратлаган. Маликанинг фикрича, у суратларга тушиб қолган ва ишчини бу суратларни мўмайгина пулга сотмоқчи бўлишда айблаган.
Мисрлик билан юз берган воқеадан кейин малика Францияни тарк этган ва ҳозир халқаро қидирувга берилган. Тахмин қилинишича, у Саудия Арабистонига қайтган ва у ерда уй қамоғида сақланмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024