АҚШ Ливандан санкциялар остига тушган банкни зудлик билан ёпишни талаб қилди
АҚШ Ливандан “Ҳизбуллоҳ” билан ҳамкорлик қилгани учун санкциялар остига тушган Jammal Trust Bank банкини зудлик билан ёпишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ молия вазирининг терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича маслаҳатчиси Маршалл Биллингсли маълум қилди.
"Биз Ливан ҳукумати банкни зудлик билан ёпишдан тортиб жиноий иш қўзғашгача бўлган керакли чоралар кўришини кутмоқдамиз", - деди Биллингсли.
АҚШ август охирида Jammal Trust Bank ва унинг Trust Insurance Co. SAL, Trust Insurance Services SAL, Trust Life Insurance Co. SAL филиалларини санкциялар рўйхатига киритганди.
Мазкур банк Ливанда 22 та филиал ва хорижда учта ваколатхонасига эга. У катталиги жиҳатидан мамлакатда 26-ўринда туради. АҚШ ҳукуматининг маълумотига кўра, бу банк 2000 йил ўрталаридан буён “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг раҳбариятига молиявий хизматлар кўрсатиб келган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024