Генерал-майор Баҳодир Қурбонов генерал-майор Нурлан Ермекбаев билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов мамлакатга расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазири генерал-майор Нурлан Ермекбаев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, вазирлик Марказий аппаратида бўлиб ўтган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-майор Баҳодир Қурбонов қозоғистонлик ҳамкасбини юртимизга уюштирган ташрифи билан қутлаб, мустақиллик йилларида давлатлар ўртасида ўрнатилган дўстона ҳарбий муносабатларнинг фақат ижобий томонга силжиб бораётганини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири икки томонлама ҳамкорликдаги эришилаётган ютуқларга тўхталар экан, ҳар икки давлат ҳарбийларининг “АрМИ – 2019” халқаро мусобақаларда эришган юқори натижаларига алоҳида урғу берди. Ўзбекистон ва Қозоғистон мезбонлик қилган беллашувлар юқори савияда ташкиллаштирилгани айтиб ўтилди.
Икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли таклифлари билан чиқишди.
Қозоғистон Республикаси ҳарбий делегацияси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.
Шу куни ўтказилган ҳарбий ўқув-машғулотларини кузатиш учун Чирчиқ полигонида бўлишди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
18:27 / 12.11.2024
Ўзбекистон мудофаа вазири Москвага борди
18:09 / 12.11.2024