Ўзбекистон | 20:30 / 13.09.2019
8041
2 дақиқада ўқилади

Жиноят кодексига мажбурий меҳнат бўйича 2та модда киритилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Жиноят кодекси иккита янги модда билан тўлдирилади. Унга биноан, мажбурий меҳнатга йўл қўйганлик ва вояга етмаганларни меҳнатга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади. Бу ҳақда БваММВ вазири ўринбосари Нодирбек Яқубов матбуот анжуманида маълум қилди.  

Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига иккита янги модда киритиш бўйича ишлар амалга оширилган. Қонун лойиҳаси барча вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда, Вазирлар маҳкамасига топширилган. Сўнгра Олий Мажлисга киритилади. Унда мажбурий меҳнат учун жиноий жавобгарликни жорий қилиш масаласи кўзда тутилган. 

«Жиноят кодексига иккита янги модда киритиш режалаштирилмоқда. Биринчисида мажбурий меҳнат учун жиноий жавобгарлик назарда тутилади. Иккинчиси вояга етмаганларни меҳнатга жалб қилишга доир бўлади. Яъни, бу қонун лойиҳаси тасдиқланса, келгусида вояга етмаганларни меҳнатга жалб қилганлик бўйича ҳам жиноий жавобгарлик киритилади», - деди БваММВ ўринбосари Нодирбек Яқубов.  

Мавзуга оид