Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистон бош вазирини кашмирликлар олдида чиқиш қилишга чақирди
Фото: india.com
Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ маҳмуд Қурайший Кашмирнинг Покистон қисмида омма олдида чиқиш қилиб Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини Жамму ва Кашмир иттифоқдош ҳудудида худди шундай чиқиш қилишга чақирди. Бу ҳақда ARY телеканали хабар берди.
"Мен Модини Сринагарда кашмирликлар олдида чиқиш қилишга чақираман. У бунга журъат қилолмайди", деди у.
Эслатиб ўтамиз, 5 августда Нью-Деҳли Жамму ва Кашмир штати ўрнига иккита иттифоқдош ҳудуд ташкил этиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Покистон бу қарорни қоралади ва буни Ҳиндистоннинг ички иши деб тан олишдан бош тортди.
Мавзуга оид
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
08:35 / 27.04.2026