Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Франция компанияси билан ҳамкорликда 100 МВт қувватга эга фотоэлeктр станцияси қурилиши бошланади
«Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шериклик асосида фотоэлектр станцияси қурилишига Франциянинг Total Eren компанияси 150 млн еврогача инвестиция киритмоқда», деб хабар берди Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Хабар қилинишича, 13 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов ва Total Eren компанияси ижрочи вице-президенти Фабьен Демол Самарқанд вилоятида 100 МВтли фотоэлектр станциясини қуриш бўйича инвестиция келишувини имзолади.


«Бу Ўзбекистонда альтернатив энергия соҳасидаги бундай миқёсдаги биринчи тижорий лойиҳадир», дейилади хабарда.
Total Eren электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш каби барча босқичларини амалга оширади. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида бошланиши ва 2021 йилнинг биринчи чорагида эса станция фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил октябрь ойида Францияга расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон Ҳукумати ва Total Eren ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланганди.
Total Eren - қайта тикланадиган энергия соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Компаниянинг амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари портфелига қайта тикланадиган энергия манбаларидан электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ўрнатилган 2400 МВт дан ортиқ қувват, шунингдек дунёнинг турли бурчакларида 2000 МВт дан ортиқ қувватни ишга тушириш бўйича лойиҳалар киради.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026