Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Андижон поезди электр тармоғидаги носозлик туфайли тўхтаб қолди
Жорий йил 13 сентябрь куни соат 09:25да ташқи электр тармоғида юзага келган носозлик туфайли Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган №60-сонли йўловчи поезди Ангрен вокзалида 50 дақиқа тўхтаб қолган.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарида айтилишича, кўрилган чора-тадбирлар туфайли юзага келган носозлик бартараф қилиниб, темир йўлга етказиб берилаётган энергия таъминоти тикланган. Айни дақиқада электропоездларнинг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган.
«Ўзтемирйўлйўловчи» маъмурияти юзага келган ноқулайлик туфайли йўловчилардан узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 27 август куни Тошкентдан Қамчиқ довони орқали Андижонга биринчи йўловчи поезди етиб борганди.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026