Ўзбекистон | 08:00 / 14.09.2019
4100
2 дақиқада ўқилади

БАА элчисининг Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти якунланмоқда

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 13 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бирлашган Араб Амирликларининг мамлакатдаги дипломатик фаолиятини якунлаётган фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Ҳариб Ал-Муҳайрибийни қабул қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24-26 март кунлари БААга расмий ташрифининг асосий натижалари Ўзбекистон ва БАА ўртасида юқори даражадаги ишонч ва ўзаро англашув, савдо-иқтисодий, инвестицион алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларнинг фаоллашуви экани таъкидланди.

Турли даражадаги бўлажак икки томонлама алоқаларнинг вақти ва кун тартиби бўйича таклифлар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат сўнгида вазир Муҳаммад Ҳариб Ал-Муҳайрибийни аввал бош консул, кейин эса БААнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси сифатидаги ўн беш йиллик фаолиятини муваффақиятли якунлангани билан табриклади ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида, элчи Ўзбекистон томонига унинг БААнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолиятида кўмак бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Мавзуга оид