Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Венада «Росатом» билан биргаликда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича семинар ўтказади
Ўзбекистон ҳукумати ва “Росатом” давлат корпорацияси Халқаро атом энергияси агентлигининг (ХАЭА) Венада бўлиб ўтадиган 63-йиллик бош анжуманида республикада атом энергетикасини ривожлантириш бўйича семинар ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, бош вазир маслаҳатчиси, энергетика вазири Алишер Султонов бошчилигидаги делегация Халқаро атом энергияси агентлигининг Венада бўлиб ўтадиган 63-йиллик бош анжуманида иштирок этади.
"Бош анжуман доирасида 17 сентябрь куни Ўзбекистон энергетика вазирлиги, “Ўзатом” агентлиги ва мамлакатимиз элчихонаси томонидан “Росато” давлат корпорацияси билан ҳамкорлигида илк бор Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро семинар ўтказилади”, - дейилади хабарда.
ТИВ хабарига кўра, Султонов пленар йиғилишда маъруза қилади ҳамда ХАЭА раҳбари Корнел Феруцэ, Жаҳон ядро ассоциацияси бош директори Агнета Райзинг, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг ядровий энергия агентлиги раҳбари Вильям Магвуд, қатор давлатларнинг молия институтлари ва атом агентликлари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказади.
Мавзуга оид
08:56 / 29.06.2026
Ўзбекистонда атом энергетикаси бўйича минтақавий марказ ташкил этилади
08:06 / 14.04.2026
АҚШ устунлиги хавф остида: атом энергетикасида янги лидер
20:56 / 25.03.2026
Ўзбекистонда кичик АЭС қурилиши Россия компанияларини 2 триллион рублгача буюртмалар билан таъминлайди – Лихачёв
13:20 / 18.02.2026