Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонидаги йирик нефть заводларида дронлар ҳужуми натижасида ёнғин содир бўлди
Saudi Aramco компаниясининг иккита заводи дронлар ҳужумига учради, деб хабар берди Reuters.
Хабарда айтилишича, учувчисиз қурилмалар ҳужуми натижасида объектларда ёнғин келиб чиққан, аммо ёнғинлар дарҳол ўчирилган.

Al-Arabiya ва Associated Press агентликларининг аниқлашича, ҳужумга учраган объектлардан бири Абкайка кони яқинидаги нефтни қайта ишлаш заводи бўлиб, у жаҳондаги энг йирик нефть заводларидан бири ҳисобланади. У суткасига 7 млн баррелгача хомашёни қайта ишлай олади.
ОАВнинг маълумотига кўра, ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни Ямандаги хусий исёнчилари ўз зиммаларига олган. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 17 августида Шайба нефть-газ конидаги табиий газ ишлаб чиқариш заводига хусийлар портловчи моддалар жойлаштирилган ўнлаб дронлар ёрдамида ҳужум уюштиришганди.
Мавзуга оид
22:28 / 22.12.2025
Саудия Арабистони бир йил ичида рекорд даражада кўп одамни қатл қилди
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
21:16 / 18.12.2025
Саудия Арабистони ЖЧ-2034 бюджетини қисқартиради
10:43 / 17.12.2025