Жамият | 11:48 / 14.09.2019
4504
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш цехи омборхонасида ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 13 сентябрь куни соат 13:44 да Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Миробод МФЙ Чароғон кўчасида жойлашган “ТHE BEST PRODUKT” МЧЖга қарашли тўшак ишлаб чиқариш цехида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотига кўра, хабар асосида воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган. Чақирилган манзилга биринчи бўлинмалар соат 14:05 да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:15 да қуршаб олиниб, соат 14:30 да тўлиқ бартараф этилган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида цех омборхонасининг 80 кв. метр майдонда шифти ва ички қисмидаги эски мато чиқиндилари ёнган. Ёнғиндан омборхонанинг 360 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг тахминий сабаби - электр симларининг қисқа туташуви. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид