Ўзбекистон | 09:24 / 14.09.2019
6816
2 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманидаги учта қўшни уйда ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 12 сентябрь куни 02:34да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Хиёбонтепа” МФЙ Бодомзор 10-тор кўчасида жойлашган 3-А, 5-А ва 3-уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 02:39 да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:07 да қуршаб олинган ва 03:19 да тўлиқ бартараф этилган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 3-А-уйнинг 120 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин майдони кенгайиши оқибатида 5-А ва 3-уйларнинг 30 кв. метр ва 10 кв. метр майдондан том қисмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг жами 590 кв. метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғинни қўшни биноларига тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаганлиги ва ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид