Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский жаҳон кино бизнеси вакилларини Украинада фильмлар суратга олишга чақирди
Украина президенти Владимир Зеленский жаҳон кино бизнеси вакилларини Украинада фильмлар суратга олишга чақирди.
Зеленский аввалроқ мамлакатни қудратли кинематография давлатига айлантириш учун бор кучини сарфлашга ваъда берганди.
"Жаҳон киноҳамжамияти вакилларига мурожаат қилмоқдаман. Сиз учун Украина эшиклари очиқ. Биз сифатли кино суратга олиш учун барча нарса – ажойиб масканлар, малакали мутахассислар ва керакли техник базага эгамиз", - деб ёзди Зеленский ўзининг Facebook саҳифасида.
Украина президенти шунингдек, Киевдаги Ялта Европа стратегияси 16-учрашувида "Чернобиль" сериали сценарийси муаллифи ва продюсери Крейг Мезин, актрисалар Робин Райт ва Мила Кунис ҳамда актёр ва продюсер Эштон Катчер билан учрашганини билдирди.
"Уларнинг барчаси билан кино, жумладан Украина киносаноатини ривожлантириш ҳамда унга инвестициялар жалб этиш йўллари тўғрисида сермаҳсул суҳбатлар ўтказдик", - дея қайд этди Зеленский.
Мавзуга оид
11:00 / 03.11.2025
Зеленский Германияга Patriot мажмуалари учун миннатдорлик билдирди
10:49 / 25.10.2025
Зеленский: РФ нефт секторига босимни кенгайтириш керак
08:23 / 25.10.2025
Дмитриев: Зеленский урушни тугатиш сари катта қадам қўйди
13:35 / 24.10.2025