NBC: Трамп Эронга нисбатан санкцияларни юмшатишни бир неча марта таклиф қилган
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан санкцияларни юмшатишни бир неча марта таклиф қилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб NBC телеканали хабар қилди.
Телеканалнинг маълум қилишича, Bloomberg агентлигининг Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни Эронга қарши санкцияларни юмшатиш ғоясини муҳокама қилганидан сўнг ишдан бўшатгани тўғрисидаги хабари ҳақиқатга мос келади. NBC манбаларининг айтишларича, Трамп Теҳронга нисбатан санкцияларни юмшатиш масаласини бир неча бор кўтарган.
Трамп ўтган ҳафтада БМТ бош ассамблеясининг сентябрь охирида бўлиб ўтадиган йиғилишида Эрон етакчиси Ҳасан Руҳоний билан учрашиши мумкинлигини билдирганди. АҚШ молия вазири Стивен Мнучин ҳам Трамп Эрон раҳбарияти билан ҳеч қандай дастлабки шартларсиз учрашишга тайёрлигини маълум қилди.
Чоршанба куни Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб Трамп Эронга нисбатан санкцияларни юмшатиш ғоясини муҳокама қилгани, кейинроқ истеъфога чиқарилган Жон Болтон эса бу фикрга кескин қарши чиққанини хабар қилганди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024