Спорт | 20:31 / 15.09.2019
10221
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» Намангандаги класикода ғолиб бўлди

Суперлига 19-турининг марказий ўйини Наманганда якунланди. Маҳаллий «Навбаҳор» меҳмони бўлган «Пахтакор» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 27-дақиқада «Пахтакор» футболчилари прессинг натижасида тўпни эгаллаб олишди ва бундан фойдаланган Достон Ҳамдамов гол урди. Бу гол ўйинда ягона бўлиб қолди.

Биринчи бўлим якунида Азиз Турғунбоевда жарима зарбасидан гол уриш имкони бўлди, лекин Азиз бундан фойдалана олмади. 89-дақиқада «Навбаҳор» хавфли ҳужум қилди. Шерзод Аъзамовнинг хатосидан сўнг Голбан тўпни олиб қўйди ва уни Саловёвга ташлаб берди. Россиялик футболчининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдондан чиқиб кетди.

Бу ғалабадан сўнг «Пахтакор»нинг очколари сони 53 тага етди. «Навбаҳор»да эса очколар 25 талигича қолди.

Суперлига. 19-тур
НАВБАҲОР — ПАХТАКОР 0:1
Наманган. «Марказий» ўйингоҳи, 17 530 томошабин
Гол: Достон Ҳамдамов (27).
Навбаҳор: Юсупов, Ғофуров, Меҳмонов, Голбан, Шайманов, Жўрабоев, Алижонов (Азим Аҳмедов, 80), Ибрагимов (Исмоилов), Турғунбоев, Соловьёв, Касьян (Шерзод Ҳакимов, 76).
Пахтакор: Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Ҳусниддин Ғофуров, 84), Ҳамдамов (Асқаров, 90+5), Черан, Машарипов, Бикмаев (Козак, 77).

Мавзуга оид