Спорт | 09:52 / 16.09.2019
3867
1 дақиқада ўқилади

“Формула-1”нинг Сингапурдаги босқичи бекор қилиниши мумкин – ОАВ

Фото: Getty Images

“Формула-1” автопойгасининг Сингапурдаги босқичи Индонезиядаги ўрмон ёнғинлари сабабли бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда PitPass портали хабар берган.

Таъкидланишича, трасса жойлашган ҳудудда тутунланиш хавфи мавжуд. Ҳаво ифлосланиши таҳдиди ҳозирда жиддий даражага етган. 

“Тутун сабабли мусобақаларни ўтказиш, кўриш даражаси ва ташриф буюрувчилар соғлиғи билан муаммолар юзага келса, босқич ташкилотчилари бирор қарорга келишдан олдин тегишли ташкилотлар фикрини сўрайди”, деб айтган босқич промоутери.

Сингапурдаги пойга 20-22 сентябрга белгиланган. 

Мавзуга оид