Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқлик депутатлар мамлакатдан хориж қўшинларини чиқариб юбориш масаласини муҳокама қилишни сўрашди
Элликдан ортиқ ироқлик депутатлар Ироқ парламенти спикерига кун тартибига мамлакат ҳудудидан хориж қўшинларини чиқариб юбориш масаласини киритиш тўғрисидаги талабномани тақдим этди.
Аввалроқ Ироқ бош вазири қуролли кучлари бош қўмондони Одил Абд ал Маҳдий хориж қўшинлари ҳукумат билан келишмасдан туриб мамлакат ҳудудида мутлақо бўлмаслигини айтганди.
"Биз, қуйида имзо чекувчи депутатлар вакиллар палатаси кун тартибига мамлакат ҳудудидан хориж қўшинларини чиқариб юбориш тўғрисидаги пункт киритилишини талаб қиламиз", - дейилади 53 нафар депутат имзолаган тақдимномада.
Ироқда АҚШ қўшинлари 2003 йилда Саддам Ҳусайнни оммавий қирғин қуролини сақлашда айблаб мамлакатга бостириб кирган ва уни тахтдан ағдарганидан буён бўлиб турибди. Ўтган йиллар давомида Ироқ ҳудудидан оммавий қирғин қуроли топилмади.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026