Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик талабалар Жанубий Кореяда халқаро футбол мусобақаси чемпиони бўлди
Жанубий Корея олий ўқув юртларида ўқиётган хорижлик талабалар ўртасидаги футбол мусобақасида ўзбекистонлик ёшлар ғолиб чиқди.
Мунтазам ўтказиб келинадиган турнирнинг навбатдаги 42-лигаси 12-15 сентябрь кунлари Гвангжу шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz`нинг Жанубий Кореядаги мухбири Элдор Воҳидов хабар бермоқда.


Унга кўра, чемпионатда мезбонлардан ташқари Буюк Британия, Хитой, Индонезия ва Вьетнам каби ўнлаб давлатлардан 40та жамоа иштирок этди.
Ўзбекистонликларнинг «Овоза» жамоаси финалга қадар кечган 4та ўйинда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади ва бу ижобий анъанани ҳал қилувчи баҳсда ҳам давом эттириб, Таиландни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва бош соврин соҳибига айланди.

Белгиланганидек, чемпионларга 1 млн вон (деярли минг доллар) миқдорида пул мукофоти берилди. Иккинчи ва учинчи ўринни олган Таиланднинг икки жамоасига мос равишда 800 минг ва 500 минг вон насиб қилди

Қўшимча қилиш жоиз, Кореядаги ўзбекистонлик талабалар халқаро мусобақаларда қатнашишларидан ташқари ҳар йили улар ўртасида ўзаро футбол турнирлари ҳам ташкил этиб турилади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026