Жамият | 19:00 / 17.09.2019
8009
2 дақиқада ўқилади

5та светофор ва 10та радар: Паст Дарғомда «авария»ларни камайтириш учун яна нималар қилинмоқда?

Паст Дарғом туманида шу йилнинг ўтган саккиз ойи давомида 34 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу вилоят туманлари ичида энг кўп йўл транспорт ҳодисаси, дегани. Натижада 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 38 киши турли даражада тан жароҳати олган. 

Шу боис туман ИИБ томонидан ЙТҲлар сабаблари ўрганилиб, таҳлил қилинган ва ушбу ҳолатга сабаб бўлувчи барча омилларни бартараф этиш чоралари кўрилган. 

Бу ҳақда мазкур масалага бағишланган семинарда туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, майор А.Воҳидов айтиб ўтди.

Маълум бўлишича, энг кўп ЙТҲ содир бўладиган жойлар туман ҳудудидан ўтувчи 4Р-46 Самарқанд-Каттақўрғон автомобиль йўлининг 4-, 6-, 11-, 13-, 15-, 18-, 21-, 22-, 38-, 45-километрлари ҳисобланади. Шу сабабдан ушбу йўлнинг 0-49 километригача жами 473 та ёритиш чироқлари, 10 та фоторадар, 1 та «Lacetti» муляжи ўрнатилган.  

Шунингдек, туман ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида 5 та светофор, 67 та йўл белгиси ўрнатилиб, 659 та йўл белгиси алмаштирилган. Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, автомобиль йўлларини, улар билан кесишган кўприкларни таъмирлаш бўйича туман ҳокимлиги ва тегишли идораларга 16 маротаба тақдимнома ва ёзма кўрсатмалар берилган.

 

Ўз мухбиримиз.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид